ЎЗБЕКИСТОН ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР РЕЙТИНГИДА ЯНА ЮҚОРИЛАДИ
Ўзбекистон "Open Data Watch" ташкилотининг "Open Data Inventory" (ODIN) Очиқ маълумотлар рейтингида 66 балл йиғиб, жаҳон бўйича 40 -ўринни, Марказий Осиёда эса 1-ўринни эгаллади. (2020 йилда 63 балл билан 44-ўринни эгаллаган)
Маълумот ўрнида: "Open Data Watch" – очиқ маълумотлар ва расмий статистика асосида фаолият олиб борувчи халқаро нотижорат ташкилот ҳисобланади.
2020-2022 йиллар оралиғида Ўзбекистон умумий балл маълумотлар қамрови (data coverage) бўйича 52 дан 56 га ва маълумотларнинг очиқлиги (data openness) бўйича 72 дан 74 балларга кўтарилган.
"The Open Data Inventory (ODIN)" рейтинги эса мамлакатнинг статистик таклифлари қанчалик тўлиқлигини ва улардаги маълумотлар халқаро очиқлик стандартига мос келишини баҳолайди.
Рейтингда Ўзбекистон ўрни яхшиланишига жиноят ва одил судлов, давлат бюджети субиндитикаторлардаги сезиларли ўсишлар сабаб бўлди. Хусусан, Давлат харидлари жараёнлари рақамалаштирилиб, онлайн платформалар орқали амалга ошириш тизими яратилгани, суд тизимидаги жараёнлар рақамлаштирилгани, очиқлиги таъминланаётгани эътиборга олинган.
Рейтингнинг 2022 йилги натижаларида биринчи ўринни Сингапур эгаллаган. Кейинги поғоналарни эса Дания, Финляндия банд этган.
Минтақа мамлакатлари ҳисобланган, Қозоғистон 48, Қирғизистон 89, Тожикистон 120, Туркманистон 192 ўринларда қайд этилган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати