Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16-июндаги ПФ-6247-сон Фармонига мувофиқ, жорий йилда ҳам олий таълим муассасалари (ОТМ)нинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун тест ва ижодий (касбий) имтиҳонлар ўтказиш жараёнларининг Интернет тармоғида жонли эфирга узатилиши таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16-июндаги ПФ-6247-сон Фармонига мувофиқ, жорий йилда ҳам олий таълим муассасалари (ОТМ)нинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун тест ва ижодий (касбий) имтиҳонлар ўтказиш жараёнларининг Интернет тармоғида жонли эфирга узатилиши таъминланди.
Бу борада Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2023 йил 17 июль куни ОТМга 2023/2024 ўқув йили учун ўқишга қабул жараёнларини ташкил этишда коррупция ҳолатларининг олдини олиш, имтиҳонларни очиқ ва шаффоф ўтказилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида имзоланган қўшма қарор доирасида тегишли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, ижодий имтиҳонларнинг шаффоф ва очиқлик принциплари асосида ўтказилишини таъминлаш, коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, эътирозларнинг юзага келишига шароит яратмаслик мақсадида ОТМларга вазирлик ходимлари, олий таълим муассасаларидаги коррупцияга қарши курашиш (“комплаенс-назорат”) бўлимлари ва бошқа мутассади ходимлар бириктирилди.
Агентлик томонидан https://imtihon.edu.uz веб-сайти асосида 2023 йил 24 июлдан 7 августга қадар ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун ижодий (касбий) имтиҳонлар ўтказиш жараёнини Интернет тармоғида жонли эфирга узатилиш ҳолати таҳлил қилиб борилди. Унга кўра, 51 та ОТМда имтиҳон жараёнларининг онлайн трансляцияси таъминланди, бироқ қуйидаги 9 та ОТМда айрим таълим йўналишлари бўйича имтиҳонлар ўтказиш жараёнининг Интернет тармоғида жонли эфирга узатилиши овозсиз тарзда амалга оширилганлиги аниқланди ва ушбу камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди:
1. |
Бухоро давлат педагогика институти |
2. |
Навоий давлат педагогика институти |
3. |
Наманган давлат педагогика институти |
4. |
Термиз давлат университети |
5. |
Фарғона давлат университети |
6. |
Қўқон педагогика университети |
7. |
Урганч давлат педегогика институти |
8. |
Тошкент давлат техника университети |
9. |
Самарқанд давлат чет тиллар институти |
Бундан ташқари, жорий йилнинг 26-27 июль кунлари Тошкент давлат шарқшунослик университети "Халқаро журналистика” таълим йўналишида бўлиб ўтган ижодий (касбий) имтиҳонда Агенлик ходимлари кузатувчи сифатида бевосита иштирок этди.
Кириш имтиҳонлари жараёнларида коррупциявий ҳолатларга дуч келган фуқаролар бу ҳақда тезкор мурожаат йўллаш имконига эга бўлиши учун вазирликнинг 1006 қисқа рақамли ва 71 207 1843 рақамли ишонч телефонлари, anticor@edu.uz ва anticorruption@edu.uz электрон почталари, @EduAntiCorruptionBot телеграм боти фаолият кўрсатди. Ушбу алоқа каналлари орқали келиб тушган мурожаатларга ўз вақтида муносабат билдирилиб, тегишли чоралар кўрилди.
Жорий йил 18-24 августда 89 та давлат ОТМда техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни суҳбат асосида мутахассислик йўналиши бўйича 2-курсдан ўқишга қабул қилиш учун суҳбатлар бўлиб ўтди. Ушбу жараёнда коррупциявий ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш бўйича ОТМда коррупцияга қарши курашиш бўлимлари ходимлари иштирокида тавсия қилинганлар билан суҳбат ўтказиш комиссиялари тузилди.
Агентлик томонидан мазкур суҳбатларнинг жонли трансляция қилиниши мониторинг қилиб борилди.
Мониторинг мобайнида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида 21 август куни ҳолатига суҳбат жараёни техник носозлик туфайли овозсиз трансляция қилинаётганлиги аниқланди ва шу вақтнинг ўзидаёқ масъуллар билан биргаликда ушбу ҳолатни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати